Кинематография агентлиги яна «пешқадамлар» сафидан жой олди

Сақлаш
14:04 / 02.04.2024 845 0

Куникеча Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2023 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.

 

Маълумот учун, иккинчи бор эълон қилинаётган Очиқлик индекси 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилиб келинмоқда. Индексда самарадорлик кўрсаткичлари бўйича 71 баллдан 100 баллгача тўплаганлар — «яшил», 55 баллдан 71 баллгача бўлганлар — «сариқ» ва 55 баллдан паст кўрсаткич қайд этганлар — «қизил» тоифаларга киритилади.

 

Бу сафарги баҳолашда жами 103 та (2022 йилда – 86 та) республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти қамраб олинган бўлиб, 2022 йилдаги рейтингда уларнинг сони 86 та эди.

 

Маълум бўлишича, жадвалда 31 та давлат органилари «яшил» (71-100 балл), 43 таси «сариқ» (55-71 балл) ва 29 таси «қизил» (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичлари бўйича қайд этилган.

 

Жумладан, «яшил», яъни энг очиқ деб эътироф этилганлар ичида Статистика агентлиги, Марказий банк, Божхона қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва яна бир нечта ташкилотлар ўрин олган.

 

Очиқлиги «сариқ» деб баҳоланганлар орасида эса Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳам бор.

 

«Қизил», яъни деярли очиқлик қилмаган ташкилот ва идоралар эса жами 29 та бўлиб, улар орасида энг «машҳур»лари Мактабгача таълим агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, Энергетика вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳисобланади.

 

 

Олдинроқ давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги позицияси баҳолангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси