Жамият
Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида 25 октябрга ўтар кечаси 144 туп дарахт (можжевельник) мораторий талабларига зид равишда кесиб ташланди. Бу ҳақда Экология қонунчилигини такомиллаштириш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев маълум қилди.
Қайд этилишича, интернетда 24 октябр куни тунда дарахтлар кесилаётгани акс этган видеолар тарқалган. Ушбу ҳолат Экология вазирлиги инпекцияси томонидан ўрганилганида Тошкент шахар Яккасарой тумани Нукус кўчаси ва Бобур кўчаси кесишмасидан бошлаб, Бобур кўчаси бўйлаб автомобил йўли ёнидаги жами 144 туп дарахт (Можжевельник) кесиб кетилганлиги аниқланган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, дарахтлар Тошкент шахар ҳокими ўринбосари Б.Раҳмоновнинг ўсиб турган дарахтлар ўрнига бошқа дарахтлар экиш тўғрисидаги топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунги вақтда
кесиб ташланган.
Кушербаевнинг қайд этишича, бу Президент Фармонига асосан жорий этилган мораторий талабларига зид ҳисобланади.
25 октябрдан дарахтлар кесилган ҳудудда манзарали дарахтлар экиш ишлари бошлаб юборилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 620 млн 472 минг сўмни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, экофаол Ферузбек Сайфуллаев қайд этишича, бу дарахткушлик 228 кишини кислородсиз қолдириши мумкин.
Ҳолатга ўз муносабатини билдирган климатолог Эркин Абдулаҳатов ҳуқуқ тузилмалари ва кенг жамоатчиликни айни вазиятга беэътибор бўлмасликка чақиради.
"Чунки, бу ерда кўз юмилса, бизнес томонидан кейинги нишон яна бир катта яшил масканимиз бўлади", дейди у.
Вазир маслаҳатчисининг таъкидлашича, аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга тегишли жазо кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.
"Айни вақтда прокуратура органларининг бу масалада холис ва қонуний кўмаги керак. Чунки Яккасарой тумани экология ходимлари босим остида ушбу ҳолат бўйича тезкор чора кўриш учун ўрганиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришга йўл қўйилмаган. Шу боис, ҳолат Экология вазирлиги назоратида ўрганилмоқда", дейилади хабарда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77316
Жамият
56469
Жамият
55664
Жамият
50722
Жамият
//
Изоҳ йўқ