Жамият
Ўзгидромет 28–31 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, прогноз қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +3– +8°, кундузи 28- ва 31 октябрда +17– +22°, 29–30 октябрда +20– +25° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 29-31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси
28 октябрда +8– +13°, 29–31 октябрда +6– +11°, кундузи 28- ва 31 октябрда +21– +26°, 29-30 октябрда +23– +28° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 29-31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8– +13°, кундузи 28 октябрда +180 +23°, 29-31 октябрда +21– +26° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28 октябрда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 228 октябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28 октябрда +10– +15°, 29-31 октябрда +8– +13°, кундузи 28 ва 31 октябрда +21– +26°, 29-30 октябрда +23– +28° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 28 октябрда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 29-31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +8– +13°, кундузи +21– +26°, 29-31 октябрда кечаси +6– +11°, кундузи +18– +23° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. 29-31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5– +10° дан +3– +8° илиқ гача пасаяди, кундузи 28-29 октябрда +12– +17°, 30-31 октябрда +15– +20° бўлади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
77318
Жамият
56470
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ