Маданият
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов ўзи туғилиб ўсган Ургут тумани Деҳқонобод маҳалласидаги каттагина ҳовлисида кутубхона очди. Бу ҳақида журналист Ғолиб Ҳасанов хабар берди.
Журналист, шоир ва ёзувчи Абдусаид Кўчимов ўқув масканига аввало ўзининг шахсий кутубхонасидаги 10 мингдан ортиқ китобни тақдим қилган.
.jpg)
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мазкур кутубхонани ўз тармоғига қўшган. Бу эса янги илм масканининг бош кутубхона фондидаги асарлар билан бойитилишига имкон яратади.
Бундан ташқари, яна бир ташаббускор – Навоий кон-металлургия комбинати кутубхонани замонавий компютерлар билан таъминлаб, Навоий давлат кончилик ва технология университети кутубхонаси билан онлайн боғлаган.
.jpg)
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳам янги кутубхонага ўнга яқин компютер жамланмасини туҳфа қилган.
.jpg)
Тадбир иштирокчиларининг таъкидланишича, «Абдусаид Кўчимов кутубхонаси»нинг тантанали очилишида меҳмон бўлган ижодкорларнинг аксарияти шу каби кутубхона ташкил этишга аҳд қилган. Эзгу ташаббусни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, зиёлилар ҳам олқишламоқда.
.jpg)
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77317
Жамият
56470
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ