Маданият
“Бугун биз сизга тақдим этишга жазм қилаётган “Vatan” журнали муҳтарам Президентимиз олдимизга қўйган бу муқаддас ғояни амалга оширишга баҳоли қудрат ҳисса қўшишда восита вазифасини бажаради, дея ният қиламиз. Зотан илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий форматдаги ушбу журнал ўз саҳифаларида мамлакатимиздаги энг илғор фикрли зиёлилар, олим ва сиёсатчилар учун жой беради.” Журналнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсадлар ҳақида сўз борган “Ватан” ҳақида…” мақоласининг тўлиқ матни билан “Vatan” журналининг 2024 йил 1-сонида танишинг.
“Тил миллат тафаккури ва руҳиятининг даражасини аниқ акс эттирувчи барометрдир. Ҳар қандай миллат руҳияти ва тафаккурининг савияси ягона миллий тилнинг мавжудлиги ва жамият аҳлининг ундан қай йўсин фойдаланилаётгани билан белгиланади” – Ўттизта миллий тил қаторида ўзбек тилини ҳам XXI асрнинг охирига бориб йўқолиб кетишини башорат қилган компьютер валийларига тилшунос олим ушбу сондаги “Бузилмас қўрғон” мақоласида асосли эътирозлар келтирган.
“Минтақадаги беш қўшни давлат ўз мустақиллигини қўлга киритганига 30 йилдан ошди. Бу, гарчи, тарихан катта давр бўлмаса-да, миллий ва “минтақавий қурилиш” учун етарли муддат. Зотан, дунёнинг бўлгалари ва давлатларида шу мазмунда кечган ислоҳотлар тажрибаси буни исботлайди. Масалан, айни муддат ичида Япония, Сингапур ва Хитой “мўъжизаси” деб аталган ҳодисани тақдим эта олган. …Таассуфки, юқорида ишора қилганимиздек, бизда интегратсия масаласига мудом узоқ истиқбол, ноаниқ лойиҳа ёхуд утопия ўлароқ қаралмоқда.” Марказий Осиёда минтақавий интеграция концепцияси, модели ва динамикасига оид жиҳатлар билан “Марказий Осиё минтақавий интеграция концепцияси, модели ва динамикаси” мақоласида атрофлича танишасиз.
Журналнинг кейинги саҳифаларидан “Ундан айро бахт бўлмас”, “Тил ва тафаккур – дефиниция ва дескрипция”, “Шайбонийхон шахсияти нега эътиборсиз қолмоқда”, “Илоҳий ўйин. Кўпкарининг тарихини биласизми?”, “Адл ила олам юзин обод қил…” мақолалари, “Онамнинг юрти” ҳикояси, “Пикассо”, “Зерикаётган одам” эссеси ўрин олган. Шунингдек, ушбу сонда “Ҳамжиҳатлигимиз боқий бўлсин”, “Бизнинг ҳам журналимиз бўлади”, “Биз Туркистон тоғлари ва кенг чўлларида бирга яшаймиз”, “Мен ватанда эмасман, Ватан менинг ичимда!” дил сўзлари, “Таянч нуқтаси”, “Юрт қайғуси”, “Қодирийнинг кўзлари – Жулқунбой ҳайкали қаршисидаги ўйлар”, ватан ва миллат мавзусидаги туркум шеърлар эълон қилинган.
Журнал саҳифаларида ички адоват, майда манфаатлар, миллий низолар эл орасида тотувликнинг йўқолиб, пароканда ҳолга келиши, юртнинг вайрон бўлишига олиб келадиган иллатлар экани “Алпомиш” достони мисолида келтирилган. “Vatan” журналини ўқинг – жадид боболаримизнинг “Тилда, фикрда, ишда бирлик” ғоясига ҳамнафас бўлинг!
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ