Жамият
Журналистнинг айтишича, уни Жасур исмли ходим қидириб келган. Исм-шарифини тўлиқ айтишдан бош тортган шахс ўзининг Чилонзор туман ИИБда ишлашини билдирган.
«Қизиғи, мен 2017 йилдан бери Чилонзорда пропискада турмайман, пропискам Лондондаги Ўзбекистон элчихонасида. Мени «топиш»дан аввал у икки марта 58 яшар нафақадаги ўқитувчи опамни безовта қилган ва Чилонзор РУВДсига келишини айтган. Мен опамга борманг дедим. Лондондан телефон қилдим. Жасур(ИИБ ходими)нинг айтишича, мен Ўзбекистон ҳақида интернетда «негатив» қолдирганим учун «Президент администрацияси қошидаги оммавий ахборот воситаларини мониторинг қилувчи марказ» унга топшириқ берган», – дейди журналист Фаcэбоокдаги ўз блогида.
Ходим унга «Ўзбекистон ҳукуматини обрўсизлантириш» деган қонун борлигини айтган, бироқ айнан қайси қонун экани сўралганда, аниқлик киритмаган.
Маълум бўлишича, Ибрат Сафонинг «суҳбат»га чақирилишига 1 февралда ёзган пости сабаб бўлган.
«Қисқа постимда ҳеч кимнинг исмини келтирмаганман, шунчаки кимдир ўз ҳокимлиги даврида бир паркни қуритиб, ўрнига ўзи соққа қилиш учун «диснейланд» қурса, демократик давлатларда бу йирик скандал (можаро) бўлишини, лекин Ўзбекистон бошқа мезонлар бўйича яшашини ёзганман. Бўлди. Шундан норози бўлишибди», – дейилади постда.
Журналистнинг ёзишича, ИИБ ходими уни «патриот» бўлмасликда айблаган ва бундай постларни ёзишни тўхтатишни буюрган. Шунингдек, «энди шикоятни Ташқи ишлар вазирлигига жўнатиш»ини айтган.
«Суҳбат ББC студиясида ёзиб олинди», – деб якунланган ижтимоий тармоқдаги пост.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ