Жамият
Ҳозирда baburid.uz платформаси синов тариқасида ишламоқда.
Сайтга Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига оид 20 мингдан зиёд китоб, мақола каби файллар жойланиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, ушбу лойиҳа Темурийлар тарихи давлат музейи жамоаси ҳамда Бобур номли халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
28 февраль куни Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Темурийлар тарихи давлат музейи ва Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорликда «Халқаро бобуршунослик илмий платформаси» тақдимоти юзасидан «Матбуот анжумани» бўлиб ўтди.
Маълумот учун, платформанинг «Виртуал саёҳат» бўлимида «Бобур ва жаҳон маданияти музейи», «Боғи Бобур истироҳат боғи», «Бобурнинг рамзий қабри», «Бобур халқаро жамоат фонди», «Андижон шаҳарсозлик маданияти» музейларига саёҳат қилиш имконияти мавжуд.
Жамоада 4 нафар илмий ходим, 2 нафар таржимон ва 2 нафар дастурчи ходимлар иш олиб боришди.
Таъкидлаш лозим, шу пайтгача ўзбек интернет тармоғида биронта ҳам тарихий шахс ёки алломанинг фаолиятига бағишланган ўзбек тилидаги сайт мавжуд эмас эди. Айнан baburid.uz платформаси биринчиси бўлди.
Платформанинг бош саҳифасига танланган контент ва маълумотлар мактаб ёшидаги болалардан тортиб, катта ёшли аудиторияни ҳам ўзига жалб қилиши инобатга олиниб, бобурийлар даврига оид сара миниатюралар, тарихий асарлардан иқтибослар ҳамда «Ўзбеккино» агентлиги ижодкори, режиссёр Бобур Шер ўғли томонидан суратга олинган «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» ҳужжатли тарихий драмасидаги керакли видеолавҳалар ажратилган ва мавзулаштирилган ҳолда жойлаштириб чиқилган.
«Кутубхона» деб номланувчи бўлим платформанинг ядросини ташкил этиб, унинг таркибий қисмлари:
▫️ Бобурнинг ижодий мероси;
▫️ Қўлёзмалар;
▫️ Конференция тўпламлари;
▫️ Миниатюралар;
▫️ Илмий нашрлар;
▫️ «Бобур ва дунё» журнали;
▫️ Медиа;
▫️ Бобуршунослик каби йўналишлардан ташкил топган.
Шу билан бирга, «Қўлёзма манбалар» бўлимида соҳага доир тарихий асарларнинг айрим намуналари жойлаштириб борилади ва тадқиқотчиларга фойдаланиш учун қулайликлар яратилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ