Сурхoндарёда маданий мерос объекти бутунлай қабристонга айланиб кетиш арафасида

Сақлаш
14:52 / 28.02.2024 743 0

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган Далварзинтепа ёдгорлиги Юнон-Бақтрия давлати замонида кичик манзилгоҳ сифатида вужудга келиб, Кушон империяси даврида йирик шаҳарга айланган.

 

Мазкур ёдгорликдан бир қанча ўта ноёб топилмалар топилган. Мазкур ёдгорликдан топилган артефактлар Франциянинг машҳур Лувр музейида ҳамда Германия пойтахти Берлин шаҳрида ташкил этилган халқаро кўргазмаларда намойиш қилинган. Ёдгорлик Аркаъло ҳамда Шаҳристон қисмларидан иборат. Ҳозирда Далварзинтепа ёдгорлиги република Маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиб, давлат муҳофазасига олинган.

 

«Ёдгорликнинг Аркаъло қисмида маҳаллий аҳолининг қабристони жойлашган. Давлат муҳофазасига олинганидан сўнг, мазкур ҳудуддаги қабристонга майит дафн этиш тақиқланган эди.

 

 

Бироқ, Гоогле эартҳъдан олинган тасвирларга кўра, Далварзинтепа Аркаълосининг бутун қисмини қабристонга айлантириш ишлари анча жадаллашиб қолган. Буни 2018-2023 йилларда олинган тасвирлардан билиш мушкул эмас», деб ёзади Кушонлар даври илмий тадқиқотчиси Жаҳонов Темурхон.

 

 

«Агар шу кетишда давом этаверса, ёдгорликнинг бир қисми бутунлай қабристонга айланиб, у ерда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш бутунлай имконсиз бўлиб қолади ва халқимиз яна бир археологик ёдгорлигидан маҳрум бўлади.

 

 

Ахир бу ҳудудда халқимизнинг икки минг йиллик тарихи яширинган бўлиб, мазкур ёдгорлик босқичма-босқич тадқиқ этилиб борилса, Ўзбекистон тарихи ва археологиясини кўплаб янги топилмалар билан бойитади.

 

 

Зудлик билан мазкур ҳудудда қонуний тартибда муҳофаза чораларини кўриш лозим. Акс ҳолда ёдгорликнинг Аркаълоси буткул қабристонга айлантириб юборилади.

 

 

Қонунга биноан, бу ҳудуд давлат ҳимоясига олинган ва бу ерда аҳолини дафн этиш қонунга хилоф» дея фикрини якунлаган Темурхон.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//