Аброр Мухтор Алий озодликка чиқарилди

Сақлаш
20:56 / 21.02.2024 962 0

Аброр Абдуазимов 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини 13 суткада якунлаган.

 

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг сўзларига кўра, Абдуазимовга нисбатан жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил 6 февралдаги қарори билан тайинланган маъмурий қамоқ жазоси муддати Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 20 февралдаги қарорига мувофиқ ўзгартирилиб, озодликка чиқарилган.

 

Унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ тайинланишига 6 февраль куни Шайхонтоҳур туман ҳокимлигида юз берган ҳолат сабаб бўлган. Ўша куни Абдуазимов шериги Хусрав Насруллаев билан бирга ҳокимиятга бориб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган. Уларнинг ўзаро жанжалига аниқлик киритиш мақсадида келган милиция ходимларининг қонуний талабларини бажармаган. Уларга бўйсунмасдан, оммани ўзига жалб қилган. Шунингдек, суд қарорида Абдуазимов ИИО ходимларига нисбатан сохта уйдирмаларни тарқатгани ҳам айтилган.

 

Суд мажлисида ҳар икки ҳуқуқбузар жаҳл устида жанжал кўтарганини ва ИИО ходимлари талабларини бажармаганини тан олиб, қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўраган.

 

Шундан сўнг, Аброр Абдуазимов ва Хусрав Насруллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-, 195-моддалари билан айбли деб топилган ва 15 суткадан қамоқ ҳамда БҲМнинг 1 баравари, яъни 340 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//