Жамият
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан «зиё_улаш» челленжи бошланган эди. Лойиҳадан мақсад ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаага бўлган қизиқишни ошириш ва интеллектуал салоҳиятга интилишни қўллаб-қувватлашдир.
Маълумот учун, мазкур акцияга Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда Нотариал палата ҳам қўшилган.
Айни кунларда ана шундай хайрли ишлар ўзининг авж палласида. Жумладан, «14 февраль -Халқаро китоб ҳадя қилиш куни» муносабати билан куни кеча 34 та маҳаллада ёшлар учун кутубхоналар ташкил этилди.
Ушбу илм даргоҳларига 6,7 мингдан зиёд Президент асарлари, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар ва ҳуқуқий адабиётлар, 26 та компьютер ва 451 та мебель жиҳозлари совға қилинди.
Шу билан бирга, 40 минг китобни ўзида жамлаган электрон кутубхонадан фойдаланиш имконияти ҳам яратилди.
Келгусида акция доирасида яна 108 та маҳаллада кутубхоналар ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ