Пойтахтда айрим ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш бошланади

Сақлаш
18:13 / 07.02.2024 282 0

Хабарга кўра, Тошкентни ҳамма учун қулай муҳитга айлантириш мақсад қилинган жараёнда бир нечта жиҳатлар таҳлил қилинган. Жумладан, пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлиги текширилмоқда.

 

Бунда тартибсиз, ягона услубсиз ва кўп ҳолларда тегишли шаҳар хизматлари томонидан бериладиган рухсатномаларсиз қурилган бинолар эътиборни тортмоқда.

 

«Йўллар бўйлаб жойлашган бу бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, масалан, уларнинг аксариятида тўхташ жойлари ва йўлаклари йўқ, улар пиёдалар йўлакларига чиқиб кетган тарзда ташкил этилган. Шундай қилиб, ҳайдовчининг бир дақиқалик харид қилиш жараёни бошқа ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам сезиларли ноқулайлик ва хавф туғдиради», – дейилади хабарда.

 

Шунингдек, таҳлил натижалари асосида тегишли шаҳар хизматлари томонидан ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда.

 

Шу ўринда Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирмоқда.

 

«Тадбиркорлар ва шаҳар аҳолисини ушбу турдаги кўчмас мулкни харид қилишда эҳтиёткор бўлишга, юридик хизматлар билан маслаҳатлашишга чақириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан бериладиган, уларнинг чегаралари, майдони ва биноларнинг турларини тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари, бино ва иншоотлар учун ҳужжатларнинг муқобил турлари мавжуд эмас.

 

Потенциал хариднинг барча тафсилотларини аниқлаштириш учун ваколатли органларга шахсан ёки онлайн давлат хизматлари орқали мурожаат қилинг», – дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//