Илм-фан
Маълумки, бу касалликнинг биз билган ва билмаган кўплаб асоратлари бор. Масалан, қонда глюкоза миқдорининг ошиб кетиши оқибатида кўриш қобилиятининг пасайиши, ҳатто умуман йўқолиши мумкин. Бироқ булар касалликнинг ўрта ва оғир даврларида кузатилган симптомлардир.
Россиялик олимлар эндиликда бу касалликни бошланиш давридаёқ аниқлашнинг ўзгача услубини топишди. Улар яратган нейротармоқ кўз фотосуратлари орқали диабет оқибатида юзага келадиган тўр парда патологиясини аниқлаш имконини беради.
Инновацион ишланма математик модель асосида ишлайди. Яъни махсус дастур сунъий интеллект ёрдамида диабетик ретинопатияга эрта босқичда, 88,7 фоиз аниқликда ташхис қўяди. Бунинг учун нейротармоққа беморнинг кўз суратлари жойлаштирилиши керак.
Олимлар яратган янги модель фотосуратларни ўта юқори тезликда таҳлил қилиб(тўр пардасида қон кетиши, липидлар тўпланиши, томирлар ўсиши ва деворларининг ингичкалашиши каби белгиларга қараб), хасталикни аниқлаб беради.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ