Сиёсат
Аввалроқ, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланшаги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу Фармон билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланмоқда. Бунда:
– ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;
– аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “дафтарлар”да турган фуқароларга эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
– аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.
Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар ушбу Фармоннинг 1-иловасида қайд этилган 15 626 гектар, шунингдек очиқ электрон танловга чиқарилиб, ғолиб аниқланмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини 2024 йил 1 мартдан бошлаб автоматик равишда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш тоширилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ