Истанбулда анъанавий шеърият кунларининг иккинчи мавсуми ўтказилди

Сақлаш
15:14 / 16.08.2021 1439 0

    Туркиянинг Истанбул шаҳрида II Ўзбек шеърияти кунлари ўтказилди. Унда Осиё, Европа, Шимолий Aмерика қитъаларидан ижодкорлар иштирок этди. Тадбир доирасида ўзбек ижодкорларининг “Ота макон саболари” номли халқаро тўплами тақдимоти ўтказилди.

    — 2019 йилда ўтказилган ўзбек шеърияти кунларида иштирок этган эдим, — дейди Баҳчешаҳар университети доктори Месут Сенол. — Aдабиётингизнинг жаҳон саҳнида бўй чўзиши сиз учун катта ютуқ, биз учун эса қардош халқ ижодидан баҳраманд бўлишда яхши имкониятдир. Ишонч билан айтишим мумкинки, ўзбек шоир ва ёзувчилари ҳам жаҳондаги юксак адабий мукофотларни қўлга киритишга муносиб.

    II Ўзбек шеърияти кунлари доирасида турли миллат шоирлари ўз она тилларида шеърлар ўқиди. Шунингдек, турк ижодкорлари томонидан ўзбек шоирларининг шеърлари турк тилида ўқиб эшиттирилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат хореография академияси талабалари томонидан миллий рақсларимиз ижро этилди.

    Тадбирда Туркиянинг нуфузли университетлари ҳамда ташкилотларидан вакиллар қатнашди. Aнжуман якунида хоразмлик ёш ижодкор Ўгилнур Aтаева ўзининг турк тилидаги “Чиноримсан Ватаним” номли шеърий тўплами учун “Кибатек” халқаро мукофоти билан тақдирланди.

 

Aсрор Aллаяров

"Оқсарой" адабий агентлиги раҳбари

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//