«Ватан мадҳи янграр дилимда» танлови ғолиблари аниқланди (рўйхат)

Сақлаш
15:12 / 27.12.2023 901 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази «Ватан мадҳи янграр дилимда» мавзусида Давлат мадҳиясини жамоавий жўр бўлиб куйлаш танловини эълон қилганидан хабарингиз бор.

 

Oyina.uz порталининг телеграмдаги @oyinauz_bot манзилига юборилган видеолавҳалар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, энг яхши ижодий ишлар сараланди.

 

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, танловда асосий ўринлардан ташқари олий ўрин (совринсиз) ва рағбатлантирувчи мукофотлар жорий қилинди.

 

Олий ўрин билан юксак профессионализми учун Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти жамоаси тақдирланди.

 

1-ўрин – Термиз шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари жамоаси,

 

2-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги 3-мактаб ўқитувчилари жамоаси,

 

3-ўрин – Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 8-мактаб ўқитувчилари жамоаси.

 

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар 1-ўрин учун 50 ўлчамли телевизор, 2-ўрин учун 43 ўлчамли телевизор, 3-ўрин учун 32 ўлчамли телевизор билан мукофотланади.

 

Рағбатлантирувчи мукофот совриндорлари Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 29-мактабнинг 3-синф ўқувчилари ҳамда Самарқанд шаҳридаги 80-мактаб ўқувчилари жамоаси китоблар тўплами билан тақдирланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси