Жамият
Бугун, 18 декабрь куни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Oyina.uz мухбирининг хабар беришича, йиғилишда мутахассис ва олимлар кўплаб таклиф ва эътирозларни эътиборга олиб, Ch қўш ҳарфини C эмас, Ç шаклида ифодалаш юзасидан келишиб олди.
Қайд этиш керак, сентябрь ойида таклиф этилган лойиҳада Ch ҳарфидан ташқари, қуйидаги ўзгаришлар ҳам назарда тутилган:
Sh қўш ҳарфини Ş шаклида, яъни бир ҳарф билан ифодалаш;
Oʻ ҳарфини Õ шаклида, Gʻ ҳарфини Ğ шаклида ёзиш.
Ушбу ҳарфларни компьютернинг стандарт клавиатурасида қайси клавишлар ўрнида акс эттириш ҳам эътиборга олинган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77903
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
1 Изоҳ
Дамин
23:12 / 18.12.2023
Ҳарфларнинг айнан шундай ўзгариши анча қулайлик туғдиради. Ушбу ҳарфлар клавиатурада туркчага ўтилса. ғоят қулай жойларда турибди-ку, ўшани олсак бўлмайдими?