Жамият
“Салимбой” ва “Салимбойвачча” номлари билан танилган 73 ёшли тадбиркор Салим Абдувалиев процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.
Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш)билан гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган. Аввалроқ унга нисбатан терговга қадар текширув бошлангани айтилганди.
У 2017 йил январь ойидан буён Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаб келаётганди. Абдувалиев спорт фаолиятига қўшган ҳиссаси учун 2015 йилда “Дўстлик” ордени, 2021 йилда эса “Хизмат кўрсатган спорт мураббийи” унвони билан тақдирланган.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади хабарда.
Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “кўча гуруҳлари” ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилган.
Бунгача Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан “Саидазиз медгородок” лақаби билан машҳур Саидазиз Сайдалиев қўлга олинганди. Бошқарма маълумотларига кўра, у ва яна бир неча киши товламачилик иши бўйича гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, улар пул эвазига одамлар қарзини ундириб берган.
Шунингдек, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни пойтахтда қўлга олингани хабар қилинди. Бундан ташқари, ўта йирик миқдордаги товламачиликда гумон қилинган яна икки шахс қўлга олинди. Уларнинг барчаси 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ