Жамият
Худайбергенов Даулетияр Бахтиярович Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
.jpg)
Маълумот учун, Даулетияр Худайбергенов 1990 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавриат, 2015 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. 2024 йилда Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университетини қайта тайёрлаш йўналиши бўйича тугатган. 2025 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2014 йилда бошлаб, қатор масъулиятли вазифаларни бажариб келган.
Шу кунгача у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Дусмуҳамедов Алишер Исматиллаэвич Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.
.jpg)
Алишер Дусмуҳамедов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини, 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини, 2021 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаб, қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган.
У 2023 йил 29 мартдан буён Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ