Салим Абдувалиев (“Салимбой”)га нисбатан терговга қадар текширув бошланди – ОАВ

Сақлаш
17:52 / 04.12.2023 1199 0

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Салимбой” ва “Салимбойвачча” лақаблари билан танилган 73 ёшли тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказмоқда. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, Kun.uz хабар берди.

 

Шунингдек, “Дарё” мазкур хабарга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов билан боғланган.

 

Масъул Салимбойнинг қамоққа олингани ҳақидаги хабарни изоҳлар экан “Аниқлаштириб, маълум ҳажмда расмий бериб боряпмиз. Янгилик бўлиши билан эълон қиламиз”, — дея жавоб қайтарган. Ҳамда ҳолат расмий ахборотда очиқланишини билдирган.

 

Салим Абдувалиев 2017 йил январь ойидан буён Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаб келади.

 

Нашр манбаси, шунингдек, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимов қидирувда эканини тасдиқламаган.

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “кўча гуруҳлари” ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Бир неча кун олдин Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан “Саидазиз медгородок” лақаби билан машҳур Саидазиз Сайдалиев қўлга олинганди. Бошқарма маълумотларига кўра, у ва яна бир неча киши товламачилик иши бўйича гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, улар пул эвазига одамлар қарзини ундириб берган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шунингдек, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни пойтахтда қўлга олган. Бундан ташқари, ўта йирик миқдордаги товламачиликда гумон қилинган яна икки шахс қўлга олинди. Уларнинг барчаси 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//