“Якшанба” фильми Қирғизистондаги халқаро кинофестивалда гран-прини қўлга киритди

Сақлаш
22:26 / 22.11.2023 2087 0

Қирғизистонда бўлиб ўтган “Айтматов ва кино” I халқаро кинофестивалида режиссёр Шокир Холиқовнинг “Якшанба” бадиий фильми “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича гран-при совринини кўлга киритди.

“Якшанба” фильми XV Тошкент халқаро кинофестивалининг Марказий Осиё фильмлари танловида “Энг яхши фильм” деб топилган эди. Шунингдек, фильм Шанхай халқаро кинофестивалида “Осиёнинг янги иқтидорлари” номинациясида ҳам ғолиб бўлган.

“Якшанба” Шокир Холиқовнинг катта кинодаги илк дебюти ҳисобланади. У Кинематография агентлиги томонидан таъсис этилган 1 миллиард 200 миллион сўмлик грант билан тақдирланган эди.

Oyina.uzʼда ушбу фильм мутахассислар томонидан қандай кутиб олингани ҳақида материал эълон қилинганди. Материални бу ерда ўқишингиз мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//