Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори оширилади

Сақлаш
18:10 / 22.11.2023 1124 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 21 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарлик кучайтириш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Унда дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ёш ниҳолларни ноқонуний кесиш, илдизи билан суғуриб олиш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш учун фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (амалда 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдор шахслар учун эса 15 бараваридан 20 бараваригача (амалда 10 бараваридан 15 бараваригача эди) жарима белгиланиши кўзда тутилган.

Янги қонун лойиҳаси билан дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.

Қонун кучга кирса, дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик учун юридик шахслар 99 млн сўмгача жарима тўлашдан ташқари, ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 туп кўчат экишга ва уларни 3 йил давомида парваришлашга мажбур бўлишади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//