Жамият
Ҳукумат қарори билан «Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.
Номзодлар рўйхати Президент администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ҳар йили 1 майга қадар тақдим этилади.
Кўкрак нишони, қоида тариқасида, ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.
Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Илм-фан
78127
Жамият
56913
Жамият
56162
Жамият
51212
Жамият
//
Изоҳ йўқ