Бемор аёлни зўрлагани айтилган фельдшер иши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Сақлаш
15:48 / 21.11.2023 1125 0

Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам марказининг беморга нисбатан жинсий тажовузда гумон қилинаётган фельдшери қўлга олинган.

Пойтахт ИИББнинг “Газета.uz”га маълум қилишича, Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш, модданинг 1-қисмига кўра, мазкур жиноят 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилган.

 


“Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, эркак гумонланувчи мақомида. Ҳозирда зарурий экспертиза тайинланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иш тугагач, қонуний қарор қабул қилинади”, — дейилади бошқарма хабарида.
 

 

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрга ўтар кечаси университетда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган ва кичкина фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган аёл ўзини ёмон ҳис қилгани учун тез ёрдам чақириб, аёл шифокор келишини сўраган. Блогер Шаҳноза Соатова жабрланувчи танишига таяниб, тез тиббий ёрдам шифокори унга бир неча марта укол қилганини, аёлнинг аҳволидан фойдаланиб, “номақбул ҳаракатларга қўл урганини, уни қўли билан зўрлаганини” ёзган.

Маълум қилинишича, профилактика инспектори унинг аёлдан “бу жиноятни исботлаш қийин” бўлгани учун кўрсатмаларини қайтариб олишни сўраган. Тез тиббий ёрдам маркази раҳбарияти ички текширув ўтказишни тайинлаган.

 

Мавзуга доир: ССВ бемор аёлга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилаётган тез ёрдам ходими бўйича муносабат билдирди

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//