Нутқида, эшитиш ва кўришида оғир нуқсонлари бор болалар учун боғча пули тўланмайди

Сақлаш
17:10 / 14.11.2023 1264 0

Адлия вазирлиги қандай касаллиги бор болалар учун боғчаларда ота-оналардан тўлов ундирилмаслигини маълум қилди.

Булар қуйидагилар:

нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси);

эшитишдаги оғир нуқсонлар (ИИ — ИВ даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик);

кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавҳари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавҳари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши);

таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (ИИИ ва ИВ даражали сколиоз; кўкрак қафасининг ИИИ ва ИВ даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар серебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; туғма маймоқлик (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); туғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейинги ҳолат);

психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми);

ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик);

мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//