Маданият
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси” мавзусидаги VII Халқаро конгресси якунланди.
Нуфузли анжуман жўшқин, сермазмун ва кўтаринки кайфиятда ўтди.
Бутунжаҳон жамиятининг Еттинчи конгресси бевосита Ўзбекистон ҳукуматининг кўмагида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги, Кинематография агентлиги, UNESCO'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ИРСИКА, ТУРКСОЙ сингари маҳаллий ҳамда хорижий идоралар ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Таъкидлаш лозимки, Конгресс тадбирлари ERIELL Group нефть-сервис гуруҳи ҳомийлигида ўтказилди.
Бутунжаҳон жамиятининг бу йилги еттинчи Конгрессида дунёнинг 40 мамлакатидан 350 га яқин олимлар, экспертлар, йирик музейлар ва кутубхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ташриф буюришди. 80 нафари илмий муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, 80 яқини профессор ва фан докторлари, 120 дан ортиғи фан номзодлари ва фалсафа докторларидир.
Конгресс давомида бешта халқаро конференция ташкил қилиниб, 130 дан ортиқ қизиқарли маърузалар тингланди. Ушбу илмий анжуманда дунёнинг турли мамлакатлари, музей, кутубхона ва шахсий тўпламларда сақланаётган Ўзбекистон маданий мероси дурдоналарини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича янгича қараш ва ёндашувлар таҳлил қилинди.
VII Халқаро конгресс доирасида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги китоб-альбомларнинг 61–70 жилдлари, шунингдек, бир қатор безакли, совғабоп нашрлар китобларининг тақдимотлари ўтказилди.
Илк бор Конгрессга туркий тилли давлатларнинг етакчи кино ва медиа ташкилотлари раҳбарлари ҳам таклиф этилди.
Мавзуга доир:
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ