Отабек Умаров косонсойлик «янги юлдуз»нинг кўзларини даволашга ёрдам бергани айтилди

Сақлаш
17:49 / 03.12.2021 1407 0

Хонанда Юлдуз Усмонованинг «Муҳаббат» таронасини ижро қилиб машҳур бўлган қизлардан бири, Косонсой туманининг 5-сонли махсус мактаб-интернат ўқувчиси Нурзида Исаеванинг кўзлари даволанади. Бу ҳақида Юлдуз Усмонова маълум қилган.

 

Хонанданинг маълум қилишича, Нурзида Исаеванинг даволанишига Президентнинг кенжа куёви, Марказий Осиё MMA Конфедерацияси президенти, Осиё Олимпия кенгаши вице президенти Отабек Умаров томонидан моддий кўмак кўрсатилган.

 

«Нурзида Республика кўз касалликлари клиник шифохонасида текширувдан ўтди. Шифокорлар Исаева катта эҳтимол билан кўра олишини тахмин қилишмоқда», дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни хонанда Юлдуз Усмонова «Муҳаббат» таронасини косонсойлик қизлар Мадина Усубжонова ва Нурзида Исаевалар билан «Биз турлимиз. Биз тенгмиз» шиори остида ўтказилган тадбир доирасида бирга куйлаган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//