Сиёсат
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги мурувват уйида ҳимояга муҳтож болаларга ходим куч ишлатгани акс этган видео тарқалди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра, ушбу ҳолат 2023 йилнинг 24 июлида соат 12:05 ларда, Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг 6-гуруҳида содир бўлгани аниқланган. Ҳозирда ҳолатга қонуний баҳо бериш бўйича Агентликнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Қўрғонтепа тумани прокуратураси билан ҳамкорликда суриштирув олиб борилмоқда.
Ҳолат бўйича керакли чоралар кўрилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
Қайд этиш керак, аввалроқ Андижонда руҳий касалликлар шифохонасидаги бемор калтаклангани ҳақида хабар берилганди.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ