Маданият
Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Қанқа ёдгорлигида Миллий археология маркази катта илмий ходимлари Суръат Кубаев, Геннадий Богомолов ҳамда марказ таянч докторанти Достон Бадриддиновлар ўрганиш олиб борди.
Қазишмалар давомида ўрта аср қурилишлари остида ибодатхонага тегишли бўлган улкан иншоот қолдиқлари очилди. Иншоот деворлари ёнидан V-VII асрларга тегишли деворий расмлар бўлаклари топилди. Девор расмларида қизил ва қора ранглар ишлатилган.
Улкан иншоотнинг катта ўлчамлари илк ўрта асрларга тегишли ибодатхонанинг шарқий олд қисмида улкан зал бўлганини кўрсатмоқда. Зал ички қисмидан девор расми парчаларининг топилиши, унинг ҳашаматли диний маросимлар ўтказишга мўлжалланганини тасдиқлайди.
Ушбу ёдгорлик Тошкент шаҳрининг энг йирик ва қадимий пойтахт шаҳарларидан бўлиб, XI-XII-асрларга қадар Буюк ипак йўлидаги савдо алоқаларида энг муҳим шаҳар сифатида тилга олинган.
.jpeg)
.jpeg)
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ