Жамият
Фарғона вилояти Қўштепа туманида мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди. Бу ҳақда ZoʼrTV телеканалининг “Бу кун” дастурида хабар берилди.
Туманнинг “Карнайчи” маҳалласида яшовчи Абдуллоҳ исмли бола уйи орқасидаги хўжаликда ишловчи отасини овқатланишга чақириш учун олдига борган. Шу пайтда у маҳалладошининг хатоси сабаб пневматик қурол ўқига нишон бўлади. Гумонланувчи қуролда ўқ борлигини билмаган.
Шифокорларнинг айтишича, жарроҳлик амалиёти 5 соат давом этган. Пневматик қуролнинг ўқи чап ўпкадан ўтиб, юракнинг чап қоринчасига кириб қолган.
“Юракни тўлиқ тўхтатган ҳолда, ўқни олиб ташладик. Операция муваффақиятли ўтди, ҳозирда боланинг аҳволи яхши”, — деди шифокор.
Ҳозирда мазкур ҳолат Қўштепа тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ