Жамият
Ўзбекистонда “Маҳалла назорати” ва “Маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 22 сентябрдаги қарорида белгиланди.
Унга кўра, ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади. Маҳалла назорати гуруҳи томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказилади.
Маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини мунтазам равишда эшитиб борилади.
Маҳалла назорати гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳисобланади:
Маҳалла назорат гуруҳи унинг раҳбари, раҳбар ўринбосари, котиби ва аъзоларидан иборат. Ушбу гуруҳ аъзолигига маҳаллада обрў-эътиборли, ижтимоий фаол, бошқаларга ибрат бўладиган, катта ҳаётий тажрибага эга фуқаролар (давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдорлари бундан мустасно), шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.
Маҳалла назорат гуруҳи таркибини шакллантиришда гендер тенглик тамойилига риоя қилинади, шунингдек, таркибига ногиронлиги бўлган шахслар ҳам киритилади.
Маҳалла назорати гуруҳи аъзоларининг сони чекланмаган. Гуруҳ аъзолари фуқаролар йиғини томонидан ҳар 5 йилда сайланади. Ушбу гуруҳга фуқаролар йиғини раиси раҳбарлик қилади. Маҳалла назорати гуруҳи таркибига киритиладиган номзодга фуқаролар йиғинида ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берганда, у сайланган ҳисобланади.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ