Жамият
Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузнинг биринчи ойи учун хос бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.
Ҳафтанинг биринчи ярмида республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво булутли бўлади, лекин ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иш ҳафтасининг энг охирида — 29 сентябрь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Кечалари ва эрталабки соатларда ҳарорат +12...+17 даража атрофида нисбатан салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони +25...+30 даражагача, баъзи жойларда +32 даражагача иситади.
Тоғли ҳудудларда айрим кунларда жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғиши мумкин.
Пойтахтда 25-29 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +13...+16 даража, кундуз кунлари +25...+28 даража бўлади.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ