Жамият
24 сентябрда жорий йилда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг тантанали “Ватанга қасамёд” тадбирлари бўлиб ўтди.
Хусусан, эрта тонгдан Қуролли Кучлар академиясида мазкур олий ҳарбий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига янги қабул қилинган курсантлар Ватанга қасамёд қабул қилди.
Тантанали тадбирда мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар, ота-оналар ва курсантлар иштирок этди.
Шунингдек, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида курсантлар Ватанга қасамёд келтириш учун саф тортди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам “Ватанга қасамёд” тантаналари юқори савияда ўтказилди.
Алоқа институтидаги маросимда кенг жамоатчилик вакиллари юртимизда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, барчанинг ўқиш ва кейинги хизматларига муваффақиятлар тилади.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77600
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ