Жамият
25-28 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва фаолияти, унинг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган улкан ҳиссасига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда. Мазкур йирик тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Бугун илмий анжуман иштирокчилари Нукус халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Улар учун И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига саёҳат ташкил этилди.
Кун тартибидан Абу Райҳон Беруний ҳайкали пойига гул қўйиш маросими, Беруний тумани “Ақчахон қалъаси”га саёҳат ва “Актябр” амфитеатрида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида концерт дастурлари ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, конференцияда 15 та давлатдан (Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Афғонистон, Хитой, Қозоғистон, Россия) 20 нафар хорижий меҳмон, таниқли олимлар ва зиёлилар, ёзувчи, шоирлар, санъат ва маданият вакиллари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, республикамиздаги олимлар иштирок этади.
Маълумот учун: Тошкент шаҳрида ҳам Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ