Жамият
Жума куни Волгабўйи ҳудудидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги хабар қилди.
Кундузги ҳарорат +23…+28 даражани ташкил этади, кам булутли ва қуруқ ҳаво бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари ҳам ушбу об-ҳаво шароити сақланиб туради. Салқин ҳаво массаси аста-секин шарққа томон силжийди.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +11…+16 даражани ташкил этади, кундуз кунлари +25…+30 даражагача исийди.
Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутимайди, кундузги ҳарорат +23…+25 даражани ташкил этади. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечалари +12…+14 даража, кундуз кунлари +25…+27 даража бўлади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ