Жамият
Миллий гвардия ходимлари жиноят содир этгани учун қидирувга берилган беш нафар шахсни кузатув камералари орқали аниқлади ва қўлга олди.
Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида қўриқлаш бўлими ходимлари Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда 43 ёшли М.А. ни қўлга олди. У Жиноят кодексининг 167-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда гумон қилиниб, қидирувга берилган.
Яшнобод туманидаги масжидда фирибгарликда гумон қилиниб, қидирувда бўлган 49 ёшли К.М., Бухоро деҳқон бозорида ҳам қидирувда бўлган 43 ёшли фуқаро Х.О. қўлга олинган.
Олмазор туманидаги “Корзинка” супермаркети ёнида қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун қидирувда бўлган Т.С. ҳам қўлга олинган.
Юнусобод туманида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан жорий йилнинг август ойидан буён ҳуқуқ — тартибот идораларидан яшириниб келаётган 21 ёшли фуқаро К.Ғ. қўлга олинди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ