Спорт
ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Сентябрь ойидаги натижаларга кўра, Ўзбекистон рейтингда 75-ўринни эгаллади. Терма жамоа аввалги ойга нисбатан бир поғона пастлаган. Сречко Катанец шогирдлари Осиё қитъасидаги жамоалар ичида 10-поғонада.
Умумий рейтинг қуйидагича кўринишда:
1. Аргентина
2. Франция
3. Бразилия
4. Англия
5. Бельгия
6. Хорватия
7. Нидерландия
8. Португалия
9. Италия
10. Испания.
Осиёликлар орасида энг яхши натижа Японияга тегишли — 19. Шунингдек, ўнликда Эрон (21), Жанубий Корея (26), Австралия (27), Саудия Арабистони (57), Қатар (61), Ироқ (70), БАА (70), Уммон (73) бор.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрь ойида АҚШ (0:3) ва Мексика (3:3) миллий жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ