Жамият
Тошкентда 55 ёшли эркак кўп қаватли уй подездида 7 ёшли қизга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилган эди. Зўравонликка қарши курашувчи “Nemolchi.uz” лойиҳасининг маълум қилишича, у 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Воқеа июн ойида, Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уй подездида содир бўлганди. Эркак 7 ёшли қизнинг кетидан подездга кириб, уни қўрқитиб, интим характердаги ҳаракатларни содир эта бошлаган. Ушбу ҳужум уй аҳолиси томонидан ўрнатилган камералар томонидан қайд этилган.
Қиз ота-онасига бўлган воқеани дарҳол айтиб бериб, улар зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Эркак 24 соат ичида ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, у илгари вояга етмаганларга нисбатан уяциз хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
20 сентябр куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди 1968-йилда туғилган ушбу эркак — X.A.ни Жиноят кодекси 119-модда (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.
“Nemolchi” лойиҳасининг ёзишича, суд мажлисида айбланувчи ишини охирига етказмаганини важ қилган.
Эслатиб ўтамиз, Олий суд пленумининг номусга тегишга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарори 8-бандига кўра, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти тегишли жиноят таркибининг обектив томони сифатида назарда тутилган жинсий алоқа ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган ҳаракатлар бошланган пайтдан, улар тугатилганлигидан ва келиб чиққан оқибатлардан қатъи назар, тамом бўлган ҳисобланади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ