Жамият
Тошкент шаҳрида Фуқароликка эга эмаслик масалалари бўйича таҳлилий маъруза ва Парламентлараро иттифоқ ҳамда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг парламент аъзоларига мўлжалланган фуқаролик ва фуқаросизлик масалаларига оид йўриқномаси ўзбек тилидаги нашрининг тақдимоти бўлди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудида фуқароликка эга эмаслик ҳолатларини камайтириш ва тугатиш йўлида қатъий қадамлар қўймоқда. Мамлакатда 2014 йилдан эътиборан юз минг нафардан зиёд шахснинг фуқароликка эга эмаслиги аниқланган бўлиб, ўтган даврда шундан 83 минг 793 нафарининг бу муаммолари ижобий ҳал этилган.
2023 йил биринчи ярмидаги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда 25 минг 413 нафар фуқароликка эга бўлмаган шахс яшайди. Бу Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич бўлиб, айни шахсларнинг аксарияти совет иттифоқи собиқ фуқаролари ва уларнинг авлодлари ҳисобланади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ