Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига янги мураббий тайинланди

Сақлаш
22:28 / 20.09.2023 2115 0

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футзал бўйича юртимизда ўтказиладиган 2024 йилги жаҳон чемпионатига юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес билан музокаралар олиб борди.

Бугун, 20 сентябрь куни ЎФА раҳбарияти ва тажрибали мураббий ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов халқаро тажрибага эга мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш орқали келгусида инфратузилмани Европа стандартлари асосида шакллантиришга хизмат қилишини эътироф этди.

Бунгача футзал миллий жамоасини Баҳодир Аҳмедов бошқарган эди. Ўзбекистон 2024 йилда футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Турнир 2024 йилнинг 14 сентябрь куни старт олади.

Венансио икки бор Испания миллий жамоасини Европа чемпионига айлантирган, жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан. У клублар ўртасида Европа чемпиони, Испания чемпиони, 3 карра кубок эгаси, 3 бор Суперкубок эгаси саналади. Шунингдек, футзалда 5 бор жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//