Жамият
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-308, 14.09.2023 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, келаси йилнинг 1 июнидан қоида тарзида янги рақамли хизматлар ва сервислар биринчи навбатда Ягона порталнинг мобил иловасида жорий этилади.
2024 йил якунигача порталда кўрсатилаётган хизматлар сони 700 тага, уларнинг автоматлашганлик даражаси 65 фоизга етказилади. Рақамли хизматлар ва сервисларнинг камида 75 фоизи мобил илова орқали кўрсатилиши йўлга қўйилади.
Шунингдек, қуйидаги махсус порталлар ишга туширилади:
2024 йилдан рақамли ҳукумат тизими ҳамда унинг аҳоли ва тадбиркорларга тақдим этадиган имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берувчи;
келаси йилнинг 1 июнидан мамлакат ҳудудидаги яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи;
2024-йилнинг 1 сентябридан Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати ҳақида ахборот берувчи.
Шошилинч тезкор хизматлар бўйича аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва уларни тезкор равишда қайта ишлаш бўйича «112» ягона марказлашган диспетчерлик хизмати фаолиятини мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Жорий йилнинг 1 ноябридан “охирги миля” тамойили асосида тадбиркорлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига кенг полосали Интернет тармоқларини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастури амалга оширилади.
2024 йил якунигача магистраль телекоммуникация тармоғи ва аҳоли яшаш масканларида қўшимча 50 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилади.
Аввалроқ наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича хизматлар Ягона портал орқали кўрсатилиши ҳамда халқаро имтиҳон харажатларини қоплаш жараёни тўлиқ онлайн амалга оширилиши маълум қилинганди.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ