Жамият
18 сентябрь, душанба куни Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳрида ўзбекистонлик эркак ёнғин ичида қолган 69 ёшли кореялик аёлни қутқарди. Бу ҳақда The Korean Herald'га таяниб, “Gazeta” нашри ёзди.
Жанубий Кёнсан провинцияси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, кекса эр-хотин томонидан бошқариладиган тамаддихонада соат 18:44 атрофида ёнғин келиб чиққан. Портлаш овози, ойналар синиши ва алангани кўрган одамлардан бири ёнғин-қутқарув рақамига қўнғироқ қилган.
Ёнғин тезда ва кутилмаганда ёйилгани сабабли аёл ресторанда ёлғиз қолган. Ўт ўчириш бўлими маълумотларига кўра, у куйган ва жойида йиқилиб, оғир аҳволда қолган. Аёлнинг 70 ёшли турмуш ўртоғи эса ёнғин бошланишидан олдин ресторанни тарк этишга улгурган ва кучли ёнғин туфайли қайтиб кира олмаган. Шу пайтда қўшни хонадонда яшовчи 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси ёнғин ичига кириб, аёлни қутқариб чиққан.
Айни пайтда аёл 2-даражали куйиш жароҳати билан, унинг эри эса олган жароҳатлари сабабли касалхонада даволанмоқда. Ўзбекистонлик эркак шиша синиғидан жароҳат олган ва воқеа жойида унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ёнғин оқибатида бутун ресторан ва яқин атрофдаги автомобилларга зарар етган. У соат 19:11 да тўлиқ ўчирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин зарари 60 минг доллардан кўпроққа баҳоланган. Ҳозирда унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77600
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ