Йил якунига қадар пенсиялар миқдори оширилади

Сақлаш
15:17 / 20.09.2023 979 0

Ўзбекистонда 2023 йил якунигача пенсиялар миқдорини ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси директорининг ўринбосари Зоҳидхўжа Турсунов қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилган.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларидаги ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш ҳамда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган.
 

“Ҳар йили давлат пенсиялари миқдорларини йиллик инфляция даражасида қайта ҳисоблаш ва ошириб бориш тизимини жорий қилиш, жорий йил якунига қадар пенсиялар миқдорини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда, жами 14 фоизга ошириш режалаштирилган. Иккинчи ўзгаришимиз фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенционерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йил 1 январдан пенционерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади”, — деган Зоҳидхўжа Турсунов.
 

 

Қайд этиш ўринли, пенсия ва нафақалар миқдори охирги марта 2023 йил 1 апрелидан 7 фоизга оширилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//