Жамият
2023 йилнинг апрель ойида Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи икки фуқаро 3 туп ғарб чинори дарахтини кесганди. Экология вазирлигининг маълум қилишича, суд уларнинг озодлигини 2 йилга чеклади.
Улар дарахтларни яшаш хонадони учун хавф туғдираётгани, қурилиш, таъмирлаш ишларига халал бераётгани учун кесиб ташлаган.
Бу орқали ўсимлик дунёсига 131 миллион 400 минг сўмлик кўп миқдорда зарар етказилган.
Ҳолат Экология вазирлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилган. Прокуратура томонидан эса уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 18 сентябрь куни дарахтларни кесганларга суд ҳукми ўқилди.
Ҳукмга кўра, уч туп ғарб чинорини кесганларнинг ҳар бирига келтирилган зарарни қоплаш билан бирга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ