Жамият
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида тўй кортежида қатнашган 16 нафар қоидабузарларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарида “бир гуруҳ йигитлар тўй кортежи уюштириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузгани” айтилган.
Туманнинг “Мустақиллик” кўчасида 10 дан ортиқ автомашиналарда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай ҳаракатланган йигитлар бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халал берган ва жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган.
“Қонунга бўйсунмасдан, гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, қоидаларни буздик. Қилган ишимиздан пушаймонмиз. Бошқа қайтарилмайди”, — дейди қоидабузарлардан бири.
Суд жами 16 нафар йигитнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Машиналар жарима майдонига қўйилди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ