Жамият
Тармоқларда Фарғона шаҳрида икки нафар ички ишлар ходими ёш болали аёлни мажбурлаб, пост-патруль машинасига ўтказаётгани акс этган видео тарқалди. Тасвирда кўринишича, аёлни ички ишлар ходими тепиб, автомобилга ўтказган.
Ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов изоҳ берди.
“Айни пайтда гўдаклар ва вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ва қариндошлари томонидан йўлларда, бозорлар ва бошқа жойларда тиланчилик қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Катта эҳтимол билан видеода боласи билан йўлда тиланчилик қилаётган аёл олиб кетилмоқда. Албатта, бу қўпол муносабатни оқламаймиз ва бунга қонуний чора кўрилади”, — деди Шоҳрух Ғиёсов.
Қўшимча қилинишича, ҳолат ўрганилмоқда ва мазкур масала юзасидан маълумот берилади.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ