Сурхондарёда Маънавият ва маърифат масканлари сони яна биттага кўпайди

Сақлаш
17:55 / 18.09.2023 1130 0

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида Маънавият ва маърифат маскани ўз фаолиятини бошлади.

Маънавият ва маърифат масканининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Баҳром Маҳматрайимов барча йиғилганларни бугунги қувончли кун билан муборакбод этиб, нуронийлар иштирокида алвон лентани кесдилар.

 

 

 

Шундан сўнг, йиғилганлар масканда яратилган шароитлар ва тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу масканда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси учун хизмат хоналари, кутубхона, мажлислар зали, мавжуд бўлиб, барча қулайликларга эга.

Айтиш керакки, Маънавият ва маърифат маскани эндиликда ҳудуднинг ижтимоий-маънавий муҳитини янада яхшилашда, аҳоли вакиллари хусусан, ёшлар ўртасида, миллий ғурур, миллий ифтихор ва дахлдорлик туйғусини янада кучайтиришда ва маънавий-маърифий ишлар тизимини доимий мувофиқлаштиришда ўзига хос зиё маскани бўлиб хизмат қилади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//