Жамият
Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Барча медаллар эркаклар терма жамоаси томонидан жамғарилди ва Хитойдан сўнг иккинчи, очколар классификацияси бўйича эса Арманистон, Хитой, Эрон, Колумбиядан сўнг бешинчи поғонадан жой эгаллади.
Аҳамиятлиси, мазкур мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион характерга эга бўлган мусобақа ҳисобланади.
Шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Олтин:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (даст кўтариш)
-109 кг: Руслан Нуриддинов (силтаб кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (икки кураш)
Кумуш:
-109 кг: Акбар Жўраев (силтаб кўтариш)
-109 кг: Руслан Нуриддинов (икки кураш)
Бронза:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш).
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77600
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ