Жамият
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 18 сентябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясининг етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 18 сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Учтепа тумани — “Латифгузар” ва “Нишабариқ” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Чилонзор тумани — “Новза” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.
Қайд этиш керак, 16 сентябрь куни Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди. Ҳукумат қарорига кўра, аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергияси нархи ўзгаришсиз — 295 сўм қолади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ