Жамият
Аввал хабар берганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда юртимизнинг чегараолди ҳудудларида “Ватан остонаси” фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестиваль доирасида чегараолди маҳаллаларда яшовчи ёшларни турли ёт ғоялар гирдобига тушиб қолишини олдини олиш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадрият ҳамда анъаналарга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида турли учрашувлар, маданий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Фестиваль Ижодий жамоасининг навбатдаги манзили Сурхондарё вилояти бўлди. Юртимизда ягона бўлган Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейда ўтказилган тадбир муассаса жамоаси ҳамда ўқувчиларнинг қалбига ғайрат, шижоат улашгани рост.
– Ватан остонасини мана шу Ватанга меҳри жўш уриб турган ҳақиқий ватанпарваргина ёмон назарлардан асрайди. Мен бугун мана шу ўғлонларнинг кўзларидан шундай оловни, оташни кўрдим, – деди Республика Маънавият ва маърифат маркази Ҳарбий ватанпарварлик бўлими бошлиғи Маҳфират Зикирова.
Айниқса “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, профессор Феруза Муҳиддинова, шоира Зулфия Мўминова, актёрлар Турғун Бекназаров ва Алишер Отабоев ҳамда хонанда Алишер Ҳамроевларнинг ёшлар онгига таъсир қилишга уринаётган турли ёт ғояларга қарши курашиш, бунинг учун эса ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши лозимлиги, китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлиши, ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлиши ҳақидаги фикрлари ёшлар учун яна бир ҳаётий сабоқ бўлди.
Фестиваль вилоятнинг яна бошқа ҳудудларида давом этади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ