Жамият
Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида одамлар фастфуддан заҳарланди, дев хабар бермоқда Санитария-эпидемиология қўмитаси.
Хабарга кўра, 13 сентябрь куни бир нечта фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига кўнгил айниши, қайт қилиши ва бошқа оғриқлар билан мурожаат қилган. Ҳолат ўрганилганда ушбу фуқаролар Паст Дарғом туманидаги “Мералс” МЧЖдан фастфуд истеъмол қилгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат Санепидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Фастфуд сотиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона фаолиятига чек қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 24 нафар боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилганди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ